ИИВ ЙҲХББ жорий йилнинг апрель ойида республикада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг статистикасини эълон қилди


ИИВ ЙҲХББнинг хабарига кўра, жорий йилнинг апрель ойида 336та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган, уларнинг 64таси ўлим билан якунланган.
 
Қайд этилган даврда содир бўлган ЙТҲларида 76 нафар киши ҳалок бўлди: 38 нафари воқеа жойида, 38 нафари — бир кун ўтиб, касалхоналарда вафот этган. 334 нафар киши жабрланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь ва февраль ойларида 802та ЙТҲ қайд этилган, уларнинг 255таси ўлим билан якунланган.
 
Аввалроқ 30 мартдан 20 апрелга қадар Тошкентда ва вилоят марказларида шахсий автомобилдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бу даврда фақатгина махсус стикер билан ҳаракатланиш мумкин бўлган. Кейинчалик чеклов 30 апрелга қадар узайтирилган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш