2020 йилнинг 1 июль санасидан уй-жойларни нархи 15 фоизга ошади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ га 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни реализация қилишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди.
Мана ушбу сана ҳам яқинлашиб келмоқда. Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ нинг мулки ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб, ҳудудий комиссиялар томонидан уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда уй-жойларни ўз номларига расмийлаштириб олишди.
Аммо турли сабабларга кўра уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати “Ўзшаҳар қурилиш инвест“ ИК га тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15 фоиз қўшилган қиймат солиғи қўшилади.
Масалан 1 м2 ўртача 3 980 000 сўмлик уй-жойларда нарх қўшилган қиймат солиғи билан 4 577 000 сўмни (ҚҚС 597 000 сўм) ташкил қилади. (Ушбу мисол Тошкент шаҳрида 1 та қурилган 7 қаватли уйлар мисолида келтирилган бўлиб, вилоятлар бўйича уларга тақдим қилинган нархларга мутаносиб равишда ўзгаради)
Юқоридагилардан келиб уй-жойларга бириктирилган фуқаролардан уй-жойлар нархлари ҚҚС қўшилиши ҳисобига кескин ошиб кетишининг олдини олиш учун жорий йилнинг июнь ойи 15 санасига қадар хонадонларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштиришлари сўралади.
Ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш