Элликқалъада фуқарога 70 сотих ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Н. фуқаро З.Ш.нинг ишончига кириб, унга Элликқалъа тумани, Қилчиноқ ОФЙ ҳудудидан уй-жой қуриш учун 70 сотих ер майдонини танишлари орқали олиб бериш эвазига
5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш