Covid-19 бўйича муҳим тадқиқот олиб бораётган профессор отиб кетилди


оронавирус бўйича муҳим тадқиқот билан шуғулланаётган АҚШнинг Питтсбург университети профессори Бинг Лю ўтган шанба куни отиб кетилган. 
Полиция департаменти хабарига кўра, олимнинг жасади ўз уйида боши, бўйни, танаси, оёқ-қўлларида ўқ излари билан топилган.
Терговчилар таниши Люни уйида отиб, кейин машинасига қайтган ҳамда ўз жонига қасд қилган деб тахмин қилишяпти.
Детектив сержант Брайан Кольхеппнинг сўзларига кўра, олимнинг ўлимига унинг келиб чиқиши хитойлик эканлиги сабаб бўлиб хизмат қилмайди.
“Бинг SARS-CoV-2 инфекцияси асосида ётган ҳужайра механизмлари ва бўлғуси ҳужайравий оғирлашув принциплари ҳақида жуда муҳим хулоса қилиш арафасида турган эди“, дейилади Люнинг Университет ҳисоблаш ва тизимли биология кафедраси бўйича ҳамкасблари маълумотида.
Олий ўқув юртининг тиббиёт мактаби аъзолари эса собиқ касбдошини иқтидорли тадқиқотчи ва устоз сифатида таърифлашди ҳамда унинг илмий ютуқлари шарафига марҳум томонидан олиб борилган изланишларни якунлашга сўз беришди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш