Нью-Йорк мэри болаларда коронавируснинг янги белгилари кузатилаётганини маълум қилди


Унинг айтишича, Нью-Йоркда COVID-19 болалар организмида тизимли яллиғланиш келтириб чиқариши бўйича 15 та ҳолат аниқланган. Болаларда иситма, тери тошмалари, қорин оғриғи, қайт қилиш каби белгилар кузатилган.
Билл де Блазио юқоридаги белгилар кузатилса зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кераклигини таъкидлаган. «Ота-оналар, илтимос, эътиборли бўлинг, чунки гап болаларимиз соғлиғи ҳақида кетяпти. Ҳатто бир неча кун аввал бундай ҳолатларга дуч келмагандик, аммо энди кўряпмиз», — деган у.
Нью-Йорк мэрининг таъкидлашича, ҳозирда касалланган 15 нафар болада тизимли яллиғланиш ҳолатлари аниқланган. Уларнинг 4 нафарида COVID-19 ташхиси ижобий чиққан, қолган 6 нафарида эса антинана борлиги аниқланган.
«Биз COVID-19’нинг организмга таъсири ҳақида кун сайин кўпроқ маълумот оляпмиз. Бу шафқатсиз касаллик», — дейди у. Шунингдек, маҳаллий департамент барча тиббиёт ходимларига 21 ёшгача бўлганлар орасида коронавирусга чалиниш бўйича барча ҳолатлар ҳақида зудлик билан хабар беришни топширганини маълум қилган.
Аввалроқ Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги Оливье Веран мамлакатда болалар ўртасида жуда кам учрайдиган яллиғланиш синдроми кузатилаётганлигини ва бунинг COVID-19’га алоқаси бор ёки йўқлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини маълум қилганди.
Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, айни пайтда Нью-Йоркда коронавирусга чалиниш бўйича 321 192 та ҳолат қайд этилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш