Қосим-Жўмарт Тўқаев Дариға Назарбоеванинг сенаторлик ваколатларини тугатди.


 Бу ҳақдаги тегишли фармон Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан 2 апрель куни имзоланган, дея хабар бермоқда Tengrinews.
Дариға Назарбоеванинг сенаторлик ваколатлари нима сабабдан тугатилгани маълум қилинмаган.
Дариға Назарбоева 2019 йил 20 мартдан бери Қозоғистон Сенати спикери сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Тўқаев уни 2019 йил августида сенаторликка қайта тайинлаган, сентябрда эса у Сенат раиси лавозимига қайта сайланган эди.
Дариға Назарбоева 1963 йил 7 май куни туғилган, маълумоти олий. Москва давлат университети, Қозоғистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича тарихчи, тарих ва жамиятшунослик фанлари ўқитувчиси.
Ўтган давр мобайнида Қозоғистон парламенти раиси ўринбосари, бош вазир ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш