Бухорода юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 100 млрд сўм ажратилади



Бухорода юз берган табиий офат оқибатларини бартараф ишларига давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.
“Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши қабул қилинди.
2020 йилнинг 27-28 апрель кунлари Бухоро вилоятида юз берган табиий офатдан зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадида:
  Ҳукумат комиссияси ташкил этилди ва унга қуйидаги вазифалар юклатилди:
   -етказилган зарар ва йўқотишлар миқдорини аниқлаш ва баҳолаш;
   -фуқароларга вақтинча турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш;
   -ижтимоий-иқтисодий, муҳандислик, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ва бошқа ҳаётий муҳим объектлар ва тизимларни ишчанлик ҳолатига келтириш;
   -қурилиш-тиклаш ишларига зарур бўладиган қурилиш материалларини миқдорини аниқлаш ва уларни етказиш;
   -қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ва йўқотишлар ўрнини қоплаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини тиклаш;
   -қисқа муддатларда нобуд бўлган ғалла ва пахта майдонларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш;
Ҳукумат комиссияси 3 кун муддатда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.
Юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан зарар етган ғўза майдонларига қилинган харажатлар ва ғалладан олинмайдиган ҳосил ўрнини қоплаш чоралари кўрилади.
10 кун муддатда Олот тумани аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш, туман марказини яна обод қилиш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар, маданий-маиший ҳамда бошқа ижтимоий объектлар қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқилади.
2 ҳафта муддатда Олот ва Қоракўл туманларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқилади.
Барча чора-тадбирлар коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан жорий қилинган карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш