Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам муҳтож оилаларни оталиққа олишмоқда


Синовли кунларни енгиш учун ҳар бир соҳа вакиллари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоқда. Машаққатли кунларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш ишлари ҳам йўлга қўйилди.
Мана шундай эзгу ишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Одинахон Отаханова томонидан Асака туманидаги “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилаларга 5000 туп помидор, 5000 туп бодринг, 5000 туп булғор қалампири кўчатлари етказиб берилди. Шу билан бир қаторда Шаҳрихон туманидаги 100 та кўмакка муҳтож оилани 3 ой давомида оталиққа олди.
Яна бир халқ вакили – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова томонидан Наманган шаҳрида 6 нафар фуқарога фойдаланилмаётган 30 сотих ер майдони экишга тайёрланди. Уйчи тумани “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларига 10000 туп помидор ва бодринг кўчатлари етказиб берилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш