Самарқандда ҳам молиявий фирибгарлик орқали арзон нархда ун олиб аҳолига қиммат сотаётганлар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ҳудудда унни аҳолига кафолатли тарзда ва арзон нархда етказиб беришда таъсир кўрсатаётган шахслар тўғрисида олинган маълумотларга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L-CH” МЧЖга қарашли савдо майдончаси трейдери Ш.П. ва бошқалар “L-CH” МЧЖнинг муҳридан алдов йўли билан фойдаланиб, қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш орқали биржа битимларини тузиш учун махсус логин ва паролларни қўлга киритиб, сўнгра 6 нафар шахсларни мазкур жамиятнинг трейдерлари сифатида расмийлаштириб, ун савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланган.

Хусусан, Ш.П. ва бошқалар қалбаки ҳужжатлар асосида брокерлик фаолиятини амалга ошириб, бошқа шахсларга тегишли бўлган логин
ва пароллардан ноқонуний фойдаланиб, республикамизда эълон қилинган карантин даврида аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган унни сотишда монопол муҳитни вужудга келтириб, 7 та хўжалик юритувчи субъектларига қиймати 3,2 млрд. сўмлик 1 236 тонна унни олишга эришиб, аҳолига унни сунъий қиммат нархларда сотиб келишган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ш.П. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Барча тадбиркорларни халқимизни синаётган ушбу даврда ҳамжиҳат бўлиб нархларни асоссиз оширмасликларини, ҳалоллик ва қонунга итоаткорлик билан фаолиятларини амалга оширишга чақириб қоламиз.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш