Ғофур Раҳимов АҚШ учун жиноят олами авторитетларини қўллаб-қувватловчи шахс бўлиб қолди


Бир қатор хорижий нашлар бугун Ғофур Раҳимовнинг АҚШ Молия вазирлиги санкция рўйхатидан чиқарилмаганига оид хабарни эълон қилди.
Вашингтон суди Ғофур Раҳимов АҚШ Молия вазирлиги санкция рўйхатидан чиқариб юборишларини сўраб берган илтимосномасини рад этган.
2012 йилда ўзбекистонлик тадбиркор, АИБАнинг собиқ президенти бўлган Ғофур Раҳимов собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидаги жиноятчиларни бирлаштирадиган “Биродарлик халқаси” жиноий гуруҳига аъзо эканлиги айби билан “қора рўйхат”га киритилган эди.
Кейинчалик бу тамға олиб ташланди ва Ғофур Раҳимов шундан сўнг, жиноят олами авторитетларини қўллаб-қувватлашда айбланди.
Бу сафар суд қарори ўзгармади ва АҚШ томони учун Ғофур Раҳимовга нисбатан қўлланган санкциялар ўз кучида қоладиган бўлди.
Суд бунга асос қилиб, ўзларининг ихтиёрида бўлган, Ғофур Раҳимовнинг жиноятчилар билан алоқадорлигини исботловчи видеолавҳани келтириб ўтган.
Бир неча йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб эълониб қилиниб, ўзи ва рафиқаси қидирувда бўлган Ғофур Раҳимов, унга нисбатан АҚШ томони қўллаган санкциялар Гулнора Каримова томонидан келтирилган сохта маълумотларга асосланганини айтиб келади.
Гулнора Каримова эса расман Ғофур Раҳимов ҳақида ҳеч қачон “айблов” эълон қилмаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш