Каттақўрғондаги газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди


Каттақўрғон шаҳрида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида бугун, 12 апрель куни, соат 06:43 да портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етган.
Бундан ташқари, яна тўрт киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонада қолмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, портлаш «Гўзалкент» маҳалласи Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйнинг биринчи қаватидаги хонадондан сизиб чиққан газ оқибатида юзага келган.
Воқеа жойида Самарқанд ФВБ қутқарувчилари ва бошқа тузилма вакиллари иш олиб бормоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш