Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 397 нафарга етди


Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 397 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, инфекция билан касалланганлар сони сўнгги баёнот берилганидан бери 7 кишига ошган. Аввалроқ, 6 апрель Тошкент вақти билан соат 9:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 48 нафарга ошиб, 390 кишига етгани ҳақида маълум қилинган эди.
5 апрель, якшанба куни, мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан бери 30 нафар бемор соғайгани маълум қилинди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан икки киши вафот этган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш