Бухорога Москвадан эвакуация қилинганларнинг 10 нафари шифохонага олиб кетилди



Тегишли хизматлар, бошқарма, ташкилот ва корхоналар масъул ходимларидан таркиб топган «СOVID-19» ўткир юқумли касаллигига қарши курашиш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят ҳокимлигида тузилган Штаб маълумотига кўра, 25 март куни кечга яқин Россия Федерациясидан 604-сонли рейс билан “Москва - Бухоро” йўналишида учиб келган авиарейс қабул қилинди.

Самолёт бортида бўлган 249 нафар мамлакатимиз фуқаролари фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан ҳолда карантин тартиб-қоидалари асосида кутиб олинди. Чет элдан келганларнинг 213 нафари эркак, 36 нафари аёл. Улар орасида вояга етмаганлар эса 31 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 7 нафарни ташкил этмоқда.

Фуқароларнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ўзларини ҳолсиз сезиш ҳолатлари кузатилганлиги боис зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат ўрнатилган.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш