Сенат бугундан бошлаб қоғоз кўринишидаги ёзишмаларни қабул қилишни тўхтатди


Сенат коронавируснинг хат-ҳужжатлар алмашиш орқали тарқалиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида 2020 йилнинг 26 март куни соат 17:00дан бошлаб барча ёзишмаларни қоғоз кўринишида киритишни вақтинча тўхтатди.

Бу ҳақда хабар берган "Jahon.uz" ишончли манбаси ҳужжатлар фақат Е-хат электрон ахборот алмашинуви тизими ёки электрон почта орқали қабул қилинишини маълум қилди.

Шу билан бир қаторда фуқаролар ва юридик шахслар вакилларини Сенатда қабул қилиш ҳам вақтинча тўхтатилган. Барча мурожаатлар эса электрон почтадаги "murojaat@senat.gov.uz" манзили орқали қабул қилиниши айтилмоқда. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш