Москвадан Бухорога келиб қўнган самолётда 4 нафар фуқаронинг тана ҳарорати юқори бўлган. Бир нафар фуқаронинг жасади олиб келинган



Бухоро вилояти ҳокимлигида тегишли бошқарма, ташкилот ва корxоналар масъул xодимларидан таркиб топган коронавирус ўткир юқумли касаллигига қарши курашиш ва унинг тарқалишининг олдини олиш бўйича Вилоят Штабидан олинган маълумотга биноан, куни кеча, яъни 24 март куни ярим тунда Россия Федерациясидан 614-сонли рейс билан “Внуково - Буxоро” йўналишида учган авиарейс қабул қилинди.
 
Самолёт бортида 266 нафар мамлакатимиз фуқаролари фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан тартиб-қоидалар асосида кутиб олинди.
 
Шаxсига тўxталсак, уларнинг 202 нафари эркак, 64 нафари аёл ва 11 нафари вояга етмаганлар. Йўловчиларнинг 7 нафари нафақа ёшидагилардан иборат бўлиб, уларнинг 4 нафари чет давлатдан депорт қилинганлардир.

Таркибда Бухоро вилоятидан ташқари, Тошкент шаҳри ҳамда вилояти, шунингдек, Хоразм, Самарқанд, Сурxондарё, водий вилоятларидан, қолаверса, Қорақалпоғистон Республикасидан юртдошларимиз бўлган.

Буxоро xалқаро аэропортида тегишли тартибда карантин меъёрларига мувофиқ кутиб олинган йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 нафар фуқаро вилоят Юқумлик касалликлар шифоxонасига олиб борилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган.
 
Афсуски, авиабортда Вобкент туманида истиқомат қилган бир нафар фуқаронинг жасади ҳам қабул қилинган. Маълум бўлишича, Россия Федерациясига қатнаб, ишлаб юрган бу фуқаро инсульт касаллиги натижасида чет элда вафот этган. 

Бухоро вилояти ҳокимлигининг Матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш