Умра сафарида бўлиб қайтган ҳамюртимиздан ҳам коронавирус аниқланди


Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтимиздан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор. 

Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш