Миллий гвардия майори бўлиб ишлашини айтиб фирибгарлик қилган аёл ушланди


Тошкент шаҳрида ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, одамларнинг пулини олиб, фирибгарлик қилган аёл ушланди.

Миллий гвардияга келиб тушган мурожаатларнинг бирида “Гулбаҳор” исмли аёл ўзини “Миллий гвардия ходими”, “майор” деб таништириб, ишга киритиб қўйиш учун 15 миллион 800 минг сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул сўрагани кўрсатилган.

Ушбу аёл шу вақтга қадар ҳам фирибгарлик жиноятларини содир қилгани айтилмоқда.

Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида “Гулбаҳор” исмли ушбу аёл қўлга олинган ҳамда Тошкент шахар ИИБга топширилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1966 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам 3 маротаба судланган, ҳозирда пойтахтда, Сергели туманида рўйхатсиз яшаб келаётган фуқаро Г.Султонова эканлиги аниқланган.

Ҳозирда Г. Султоновага нисбатан жиноятт иши қўзғатилган бўлиб, ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) ва 211-моддаси (“Пора бериш”) билан тергов ҳаракатлари бошланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш