Эронда 103 ёшли онахон коронавирусни енгди


Эронда коронавирусга чалинган 103 ёшли онахон бир ҳафта даволанганидан кейин соғайиб уйига қайтди.

Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги хабар беришича, аёл бундан бир ҳафта аввал Семнан шаҳридаги касалхоналарнинг бирига ётқизилган эди, 17 март куни кечга бориб кекса аёлга жавоб берилди. Чунки у тўлиқ соғайган эди.

Аёл кекса ёшлилар орасида коронавирусни доғда қолдирган иккинчи бемор саналади. Унгача Кермана шаҳрида истиқомат қилувчи 91 ёшли отахон ҳам соғайиб уйига қайтган эди.

Статистиканинг кўрсатишича, COVID-19 энг аввало, кексалар учун хавфли саналади. Чунки, айнан кекса ёшдагилар орасида қурбонлар сони кўплиги кузатилмоқда, чунки уларнинг иммунитети ёшларникига қараганда кучсиз бўлади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, 80 ёшдан ўтган беморлар орасида ўлим ҳолати 21,9 фоизни ташкил этмоқда.

Манба: ЎзА


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш