"Ўзбекнефтгаз" ва "ERIELL Group" бешта янги қудуқни фойдаланишга топширди


Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ERIELL Group” компанияси ҳамкорликда янги объектларни фойдаланишга топширди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Шимолий Бердақ” конида 77-сонли қудуқ, шунингдек диаметри 108х6 мм ва узунлиги 1150 м га тенг бўлган шлейф газ қувури фойдаланишга топширилди. Ушбу қудуқ 66-сонли қудуқнинг мавжуд шлейфига уланган.

Айни пайтда  Устюртда “Арслон” конининг 18-сонли қудуғи, шунингдек диаметри 108х6 мм ва узунлиги 1250м га тенг бўлган шлейф газқувури фойдаланишга топширилди. Қудуқ “Арслон” конидаги мавжуд газ тўплаш шохобчасига уланган.

Қашқадарё вилоятида “Сомонтепа” конидаги 127-сонли қудуқ ишга туширилди. Шунингдек диаметри  114х9мм ва узунлиги 3500м га тенг шлейф газқувури барпо этилди. Қудуқ “Сомонтепа” конидаги мавжуд газ тўплаш шохобчасига уланган.

Бундан ташқари, “Шўртан” конида 327-сонли қудуқ фойдаланишга топширилди, шунингдек диаметри 114х9мм ва узунлиги 1422м га тенг шлейф газ қувури барпо этилди. Қудуқ “Шўртан” конининг мавжуд газ тўплаш шохобчасига уланган.

Бухоро вилоятида “Тўмарис” конининг 12-сонли қудуғи ишга туширилди, шунингдек диаметри 114х6мм ва узунлиги 620м га тенг шлейф газ қувури барпо этилди. Қудуқ “Тўмарис” конидаги мавжуд газ тўплаш шохобчасига уланган.

Кўрсатиб ўтилган қудуқларнинг ишга туширилиши Ўзбекистон Республикасининг газ-транспорт тизимига табиий газ узатилишини кўпайтириш имконини беради.

Углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича ишлар “2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни амалга ошириш доирасида олиб борилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш