“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Тандирча” қурилиш ишлари олиб борилмоқда



“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Тандирча” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Жанубий Тандирча” конида табиий газ таркибидан технолгик суюқликларни ажратиб олувчи Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси учун монтаж қилинадиган сепаратор, ажратгич (разделитель), дегазатор, шамоллатгич (выветриватель), V-150 метр куб идиш, ҳар хил ўлчамдаги қувур, шарли кран ва задвижкалар ушбу ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди.

Технологик жараён кўрсаткичларини доимий назорат қилиш учун, қурилмага автоматик ва қўл кучи ёрдамида бошқариш ва технологик лойиҳа ва регламент асосида қурилма аппаратларига босим, харорат ва сарф ўлчов асбоби, замонавий назорат асбоблари, ростловчи клапанлар ҳамда бошқарув шкафи ўрнатилади.

Ҳозирги кунда қурилиш, монтаж ишлари давом эттирилмоқда Қурилиш ва монтаж ишларини якунлаш 2020 йилнинг март ойида якунлаш мўлжалланган қурилмани ишга қўшилиши ҳисобига кунлик 50 минг куб метр қўшимча табиий газ қазиб чиқариш, ҳамда “Жанубий Тандирча” конидан қазиб олинаётган табиий газни Шўртан Бош иншоотига барқарор етказиб берилиши таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш