Хитойда коронавирус пандемиясининг тугаш санаси маълум қилинди


Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг махсус қўмитаси раҳбари Чжун Наншаннинг таъкидлашича, CОVID-19 коронавирус пандемияси июнгача якунланиши мумкин. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бу касалликка қарши курашиш учун барча мамлакатлар сафарбар этилиши талаб қилинади. Бундай шароитда Чжун Наншан ғалабага бир неча ойда эришишилишига ишонади.

«Мен барча давлатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўрсатмаларига амал қилишга ва миллий даражада ҳаракат қилишга чақираман»,—  деди у.

Унинг фикрича, илиқ мавсумнинг бошланиши вирус тарқалишини секинлаштириши мумкин.

Шу билан бирга, Чжун Наншан баъзи давлатлар вирус хавфини жиддий қабул қилмаса ва унга қарши курашиш учун зарур чораларни кўрмаса, пандемия узоқ давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш