“Ўзбекистон темир йўллари” байрам кунлари 10 га яқин йўналишда қўшимча қатнов йўлга қўяди


Наврўз байрами кунлари талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 10 дан 50 фоизгача чегирма жорий қилинмоқда.

Бундан ташқари, ушбу кунларда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилиб, қўшимча равишда ўнга яқин йўналишда қатновчи поездлар йўлга қўйилади. Шу мақсадда ҳозирда маркетинг тадқиқотлари ўтказилиб, талаб юқори бўлган поездлар аниқланмоқда. 

Афросиёб ёки бошқа йўналишдаги поездларда жой бор йўқлигини билмоқчи бўлганлар мобил илова орқали тўғридан-тўғри онлайн тарзда сайтга кириб кўриш имконига эга. Читалар олдин 45 кун олдин сотувга чиқарилган бўлса, эндиликда 60 кун олдин чиқаришни бошланган. 

Синов тариқасида апрель-май ойларида маҳаллий йўналишда чартер сайёҳлик поездлари қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда. 

Юртимизнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб йўлга қўйиладиган чартер йўналишни арзонроқ бўлишини таъминлаш учун читалар тайёрланмоқда. Бунда талабга кўра 16, 34, 54 нафар одамга мўлжалланган вагонлар бўлади. 

Тошкентдан йўлга чиққан поезд Самарқандда икки, Бухорода икки ва Хивада бир кун туриб, йўловчиларни олиб қайтади. Бу йўналишлар буюртмачининг талабига кўра ўзгариши ҳам мумкин. Билет баҳоси ҳам шунга мос равишда ҳисобланади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш