Қозоғистонда автобус ҳалокатига учраган ўзбекистонликлар ҳолати ҳақида маълумот берилди


Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими 2020 йил 6 март куни Қозоғистоннинг Павлодар вилояти ҳудудида Новосибирск-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учрагани тўғрисидаги ОАВ маълумотини тасдиқлади.

Текширувлардан сўнг, воқеа жойига келган Қозоғистоннинг тегишли хизматлари томонидан автобусда бўлган 28 киши, шу жумладан 26 нафар Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизишга муҳтож эмасликлари аниқланди. Автобус йўловчилари ўз сафарларини бошқа транспорт воситасида давом эттирдилар.

Вазият Элчихона Консуллик бўлими назорати остида.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқ департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини совуқ мавсумда автобус ёки бошқа автотранспорт воситаларида Қозоғистон ҳудудига кириш ёки ундан ўтишда барча хатарларни инобатга олиш ва тегишли чораларни кўриш зарурлигига қаратади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш