Фарғона давлат университети проректори имтиҳонлар натижаларини сохталаштиришда айбланмоқда


Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона давлат университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Терговда аниқланишича, ФарДУ проректори А.А. 2019-2020 ўқув йили учун “Жисмоний маданият” имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган “Жисмоний маданият” факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентларнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштиришлари натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, 4 март куни шаҳар прокуратураси томонидан университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилинди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш