Хитойда қарийб 50 минг киши коронавирусдан даво топди



Хитойда қарийб 50 минг киши коронавируснинг янги туридан соғайишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда РБК мамлакат соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб хабар бермоқда.

Сўнгги 24 соат ичида 2652 бемор даво топган Хитой тиббий муассасаларидан чиқарилган.

Қайд этиш жоизки, бутун дунёда вирусдан даволаганларнинг умумий сони 50 821 кишига етди. Касалланганларнинг умумий сони 93 104 кишини ташкил этади, 3 201 киши вафот этган.

Аввалроқ олимлар Хитойнинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази томонидан тайёрланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари тўғрисидаги ҳисоботни таҳлил қилишган ва касаллик болалар ва ўсмирларга деярли хавф солмаслиги аниқлаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш