Ўзбекистон коронавирус сабаб Хитойга яна бир бор ёрдам жўнатди


Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 февралда Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги фармойишни имзолаган эди.

Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг биродар Хитой халқига дўстона ёрдамининг иккинчи партияси жўнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

12 февраль куни Хитой Халқ Республикасининг Хубей провинциясига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Гуманитар юк таркибида тиббий йўналишдаги энг зарур маҳсулотлар – бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезонлар, юз учун фильтрловчи ниқоблар бор эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи босқичи шакллантирилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш