Яккабоғда фермерлик ишчиси нега аёлларни ёқиб юбормоқчи бўлганди?


“Яккабоғда фермер ишчиси аёлларни ёқиб юбормоқчи бўлди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Қашқадарё вилоят Прокуратураси видео юзасидан баёнотини эълон қилган. 

Мазкур ҳолат туман ИИБдаги жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни руйхатга олиш китобида киримга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2019 йилдаги 14-сонли Қарорига асосан ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида “Ўрта” МФЙ, “Хусн” қишлоғи ҳудудидаги 499, 470, 487қ, 743қ контурларидаги 8 та фермер хўжалигига тегишли 11,5 гектар ер майдони туман ҳокимининг 24.01.2019 йилдаги қарорларига асосан заҳира ер фондига қайтарилган.

Туман ҳокимининг 27.07.2019 йилдаги Ҳ-4696/07-сонли қарори билан “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалигига мазкур 11,5 гектар ер майдони қўшимча ажратиб берилган.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 27.01.2020 йилда “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалигига ер майдонидаги олма ва бошқа дарахтлар замбуруғ ва бошқа касалликларга чалиниб, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли дарахтларни бузиб, ўрнига интенсив боғ барпо этиш бўйича ёзма тавсия берилган.
Шунга кўра, “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалиги томонидан 14.02.2020 йилда самарасиз боғни бузишни бошлаб, 29.02.2020 йил соат 13 ларда боғни бузиш давом эттирилаётган вақтда, “Хусн” қишлоғида яшовчи боғнинг собиқ эгалари Т.Омонов, М.Мансуров ва бошқалар таёқ ва тош билан боғни бузишга қаршилик кўрсатиб, жанжалда иштирок этаётган аёллар 20 литрлик елим идишдаги 5 литрлар чамасидаги дизель ёқилғиси қолдиғини ҳайдов трактори устига сепмоқчи бўлганида ҳайдовчи Б.Нормўминов елим идишни аёллардан тортиб олиб, ёқилғи қолдиғини тўкаётганида қаршилик кўрсатаётган Ў.Бурхонованинг ҳам устига тўкилган.

Ҳайдовчи воқеа жойидан кетганидан кейин Т.Омонов ва бошқалар тарқалишган.

Ҳодиса юзасидан туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ер низоси иштирокчилари билан учрашиб, “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалиги раҳбарига боғни бузишни вақтинчалик тўхтатиб туриш ва ерга эгалик ҳуқуқи масаласи қайта кўриб чиқилиши тушунтирилган, тарафлар тушунтиришдан қаноатланганлар.

Ҳозирда, Вилоят прокуратураси ва ҳокимлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Яккабоғ туманидаги 29.02.2020 йилдаги воқеа ҳолатлари ҳамда ерга оид қонунчилик ижроси аҳволи жойида ўрганилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш