Дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 90 минг кишидан ошди


2 март, душанба оқшомига келиб дунёда COVID-19 коронавирусини юқтирганлар сони 90182 кишига етди. Бундай маълумотларни South China Morning Post хабар берди.

Қайд этилишича, беморларнинг умумий сонидан 80 026 киши Хитойда. Мамлакатда 47 мингдан ортиқ одам тузалган, 2943 киши вафот этган. Дунёнинг бошқа мамлакатларида 2 март куни ушбу касалликка чалинганлар сони 10156 кишига етган, дея хабар беради «Интерфакс».

Жанубий Кореяда 4335 бемор бор, 26 киши вафот этган, Италияда - 2036 киши инфекция юқтирган, 52 киши вафот этган, Эронда 1500 киши юқтирган, 66 киши вафот этган.

Ҳозирги кунда коронавирус дунёнинг 57 мамлакати ва минтақаларида қайд этилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш