Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2,9 минг кишидан ошди


Хитойнинг материк қисмида коронавирус қурбонлари сони 2912 кишига етди. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг веб-сайти хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, ХХРнинг ушбу ҳудудида тасдиқланган инфекция ҳолатлари сони 80 026 кишига етган.
Хитой расмийлари ҳозирда 32 652 киши коронавирус вируси билан касалланганлиги ҳақида хабар берган.

Маълум бўлишича, сўнгги кун давомида 42 киши инфекциядан вафот этган. Бундан ташқари, барча ўлим ҳолатлари Хубей вилоятида қайд этилган.

2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония тарқалишини эълон қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси - Covid-2019 расмий номи берилган коронавируснинг янги тури.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш