Uzbekistan Airways коронавирус сабаб Сеулдан рейсларни тўхтатди


2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатиб туради.

HY514 рейс билан 29-феврал куни Сеулдан учадиган йўловчилар келишлари билан вақтинчалик турар жойга жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент аеропортида кутиб олмаслик сўралган.

"Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётганлиги ҳақида қўшимча маълумот бермоқдамиз".

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш