Ҳиндистон пойтахтидаги низолар сабаб 42 киши қурбон бўлди


Нью-Деҳлида янги фуқаролик тўғрисидаги қонун тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида қурбонлар сони 42 кишига етди, дея хабар беради Гуру Тег Баҳадур касалхонаси шифокорлари.

Душанба куни Нью-Деҳлининг бир неча туманларида янги фуқаролик қонунининг тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Ҳиндистон пойтахти Мажипур, Жафаробод, Чанд Багҳ ва Карал Нагар туманларидаги тўқнашувлардан кейин комендантлик соати жорий этилди ва Деҳли бош вазири Арвинд Кайривал ҳукуматни ушбу ҳудудларга армия киритишга чақирди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, тўқнашувларда 300 га яқин киши жароҳатланган.

Ҳиндистон парламенти томонидан қабул қилинган Фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, қўшни давлатлар Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан келган мусулмон бўлмаган қочоқлар ватанларида таъқибларга дуч келган тақдирда соддалаштирилган тартибда Ҳиндистон фуқаролигини олишлари мумкин. Ушбу қонун ҳинд мусулмонларининг норозилигини қўзғатди, улар ўзгартиришлар Конституцияга деб ҳисобламоқда. Норозиликни шимолий-шарқий штатлар аҳолиси ҳам билдиришган, улар Бангладешдан миллионлаб одамлар қонуний равишда ўз минтақаларида яшай олишидан қўрқмоқда. Бу норозилик намойиши ташкилотчиларига кўра, маҳаллий аҳоли манфаатларига таҳдид солмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш