Владивостокда Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб вафот этди


Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 19 февраль куни Комсомолск-на-Амуре шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қурилаётган обектнинг томидан тушиб кетиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди. 

26 февраль куни консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг Н.Х.нинг ва Хабаровск шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган бошқа ҳамюртимиз С.Ф.нинг жасадлари “Хабаровск-Тошкент” тўғридан-тўғри чартер рейси билан Ўзбекистонга юборилган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш