Андижондаги газ қуйиш шоҳобчасидаги портлаш тафсилотлари маълум қилинди


25 февраль куни Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасида 32 ёшли Ш.О.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида портлаш юз берган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Портлаш натижасида шаҳобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.

Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ балонда портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, қолаверса унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш