Эронда зилзилалар оқибатида жабрланганлар сони 104 кишига етди


Эроннинг Хой туманида якшанба куни юз берган иккита зилзила оқибатида жабрланганлар сони 104 кишига етди, дея хабар беради IRNA агентлиги.

Жабрланганлар тўғрисидаги хабарларга қўшимча равишда, агентлик Хой ва Селмас туманларидаги 43 аҳоли пунктларидаги турар-жой биноларининг тўлиқ ёки қисман вайрон бўлиши тўғрисидаги маълумотларни ҳам эълон қилди.

Хабар беришларича, Туркиянинг шарқида зилзилалар оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган, камида 50 киши жароҳатланган.

23 февраль куни Эронда иккита зилзила юз берди. 5.7 магнитудали биринчи зилзила Эрон ва Туркия ўртасидаги чегара ҳудудида UTC вақти билан соат 05.52 да содир бўлган. Зилзила эпимаркази Эроннинг Тебриз шаҳридан 141 километр ғарбда ва Туркиянинг Озалп шаҳридан 71 километр жануби-шарқда жойлашган. Ўчоғ 5 километр чуқурликда бўлган. 6.0 магнитудали ўша ҳудудда иккинчи зилзила UTC вақти билан соат 16.00 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш