Европа Иттифоқи коронавируснинг иттифоқ иқтисодиётига таъсирини баҳолади


Коронавируснинг Европа Иттифоқи мамлакатларига таъсир қилиши эпидемиянинг давомийлиги ва миқёсига боғлиқ бўлади, аммо аҳоли саломатлиги Европа Комиссияси учун устувор масала бўлиб қолмоқда, деди Кризисларни бошқариш бўйича Европа комиссари Янез Ленарич Брюсселдаги матбуот анжуманида.

«Албатта, иқтисодиёт учун оқибатлар бўлиши мумкин, аммо ҳамма нарса бу ҳодисанинг давомийлиги ва миқёсига боғлиқ», — деди у.

Шунингдек еврокомиссар Европа Иттифоқи учун устувор йўналиш аҳолининг саломатлиги эканлигини таъкидлади. “Европа Комиссияси учун асосий нарса аҳолининг саломатлиги, бу бизнинг ҳаракатларимизни белгилайдиган устувор йўналиш”,— деди у.

Аввалроқ Европа Комиссияси унинг прогнозларига кўра, коронавируснинг глобал иқтисодиётга таъсири нисбатан чекланганлигини таъкидлаган эди. Шунингдек Брюссел 2020-2021 йилларда евроҳудуди учун ўсиш прогнозларини 1,2 фоиз даражасида сақлаб қолди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш