Россия Хитой фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади


Меҳнат, ўқиш, сайёҳлик ва шахсий мақсадлар учун келган Хитой фуқароларига пайшанба ярим тундан бошлаб Россияга вақтинча кириш тақиқланади, деб хабар беради РИА Новости.

Ушбу қарор Россияда янги коронавирус инфекциясининг олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олиш учун тезкор штаб томонидан қабул қилинган. Буйруқни Бош вазир Михаил Мишустин имзолаган.

Ушбу тақиқ Россия аэропортлари орқали Хитойдан бошқа давлатларга йўловчиларга таъсир қилмайди.

Шунингдек, Россия ҳукумати Хитой фуқароларининг Россияга киришлари учун ҳужжатларни кўриб чиқишни, шу жумладан виза олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, киришга таклифномалар бериш, чет эл ишчиларини жалб қилиш учун рухсатномалар беришни вақтинча тўхтатади. Ҳар қандай ҳужжатларни қабул қилиш 19 февраль куни тўхтатилган.

2019 йилда Россияга Хитой Халқ Республикасининг 2,3 миллион фуқароси келган, деб ёзади «РБК» Россия Федерациясига чет эл фуқароларининг кириши кўрсаткичи бўйича ФСБ чегара хизматининг статистикасига таяниб. Шулардан 1,5 миллиони сайёҳлик мақсадида, 321 мингтаси - бизнес учун келган.

Аввалроқ Россия Хитойга ҳаво қатновни чеклаган эди. Москва фақат Аэрофлот ва тўртта Хитой авиакомпанияларининг Хитойга ва ундан учишига рухсат берди. Хитойдан келган барча йўловчилар Шереметевонинг F терминали орқали ўтади. 14 февралдан бошлаб Хитойга чартер парвозларига вақтинча тақиқ кучга кирди. 14 февралга қадар русларнинг ХХРга қайтиши учун чартер рейслари амалга оширилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш