Яна бир ташкилот Тошкентдан доимий прописка бериш ҳуқуқига эга бўлди


Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот канали. 

Киритилган ўзгартиришларга кўра, раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам киритилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилган қўшимчага кўра, ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган қуйидаги Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади:

-давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга доир;

-Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш