Ўзбекистон Интернет-тезлиги бўйича жахон рейтингида 4 поғонага юқорилади


“Ookla” компанияси Speedtest.net сервиси январь ойи 2020 йил натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди.

Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жахон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна тўрт позицияга кўтарилди.

Интернет тезлиги бўйича умумий рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 104-поғонани эгаллаб турибди ва ўтган йили январь ҳолатига нисбатан 15 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди. Январь ҳолатига кўра биз бир қатор давлатлардан олдиндамиз ¬– Грузия (107-ўрин), Озарбайжон (116-ўрин), Тожикистон (109-ўрин), Туркманистон (176-ўрин).

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 баровар ўсган ¬– 10,89 Мбит/c дан (2019 йил январь ҳолатига) 25,75 Мбит/c гача (2020 йил январь ҳолатига).

Мобил интернет тезлигини оширишда ҳам Ўзбекистон бир қатор муваффақиятларга эришди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 132-ўринни эгалаб, 2019 йил декабрь ҳолатига иккита позицияга, йил якуни бўйича эса бешта позицияга кўтарилди.

Маълумот учун, Speedtest портали Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

Ирландиялик Ookla компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жахондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тест ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси. Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шу сабаб компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади. Ҳозирги ҳолатига кўра умумжахон фойдаланувчилари томонидан Speedtest порталида 27,3 миллиардан ортиқ тестлар ўтказилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш