Ўзбекистон чартер рейсларнинг ҳар бирига 6 минг АҚШ долларидан субсидия беради


Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар майдонида "Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum" (UAALF-2020) биринчи халқаро авиация форумига старт берилди.

Тадбир доирасида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон бугунги кунда чартер рейсларга энг катта субсидия тақдим этаётгани ҳақида маълумот берди.

Юқори туристик мавсумда 300 киши ташиладиган бўлса, давлат томонидан ҳар бир рейсга 6 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тақдим этилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир йўловчи учун 20 доллардан.

15 ноябрдан 15 февралга қадар давом этувчи, оқим паст бўладиган мавсумда 300 ўринга мўлжалланган самолёт Ўзбекистонга хорижий меҳмонларни олиб келса, бу миқдор 15 минг долларгача ошади. Ўйлайманки, бу кўплаб авиаташувчиларда катта қизиқиш уйғотадиган субсидия миқдоридир”, —

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш