Коронавирус сабаб Осиё чемпионати Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди


Халқаро оғир атлетика федерациясининг тақвим режасига кўра, жорий йилнинг апрель ойида катталар ўртасида ўтиши кутилаётган Осиё чемпионати коронавирус сабаб Қозоғистонда ўтмайдиган бўлди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумот берди. 

Халқаро ташкилот мазкур нуфузли мусобақани “сақлаб қолиш” учун уни Ижроқўм вакиллари ишончли, дея эътироф этган Тошкент шаҳрига кўчирди. Шу тариқа 16-25 апрель кунлари пойтахтимиз оғир атлетика бўйича яна бир нуфузли турнирга мезбонлик қиладиган бўлди.

Бўлажак Осиё чемпионати Токио Олимпиадаси учун очко берувчи сўнгги турнирдир. Айнан ушбу мусобақадан сўнг Олимпиадага йўлланма олган атлетлар номи маълум бўлади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш