Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳаракатига нисбатан қаршилик сифатида фуқаро ўзини ёқиб юборди


Даъвогар И.Жураев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли бўлган Каттақўрғон шаҳар "О.Мирий" маҳалласи, А.Навоий кўчаси 72А-уйдан жавобгар Д.Усмонов ва бошқаларни мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

15.07.2019 йилда фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан И.Жураевнинг даъвоси қаноатлантириб, Д.Усмонов ва бошқаларни мажбурий тартибда уйдан чиқариш тўғрисида ҳал қилив қарори қабул қилинган.

Жавобгар Д.Усмонов ва бошқаларнинг шикояти бўйича фуқаролик иши юқори инстанция судларида кўрилиб, қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

2020 йил 05 февраль куни суднинг мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан МИБ шаҳар давлат ижрочилари ижрога таклиф қилинган ташкилот ходимлари ва холислар иштирокида олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракати давомида, хонадонда яшовчи қарздор Д.Усмонов ижро харакатларини тўхтатиш мақсадида ўзининг устига "Бензин" қуйиб ўзига-ўзи гугурт билан ўт қўйиб, ўзини ёқиб юборган ва тан жароҳатлари билан шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 05.02.2020 йилдаги маълумотномасига кўра, фуқаро Д.Усмоновнинг танаси яъни, юзи, бўйни, кўкрак қафаси, иккала қўллари ва иккала сонлари оловдан I-II-III А,В-даражали термик куйиш, 33-35 фоиз оғир куйиш шоки ташхиси кўйилган.

Самарқанд вилояти прокуратураси хабарига кўра, фуқаро Д.Усмонов ўзини ёққанлиги ҳолати бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтқазилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Тўлақонли, сифатли ва холис текширувнинг ўтказилиши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Бундан ташқари, Д.Усмонов Каттақўрғон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил июль ойида И.Жураев номида бўлган, ҳозирда ўзи яшаб турган “О.Мирий” МФЙга қарашли “А.Навоий” кўчасида жойлашган 72-а уйни 5 йил муддатга, пулини бўлиб-бўлиб тўлаб бериш шарти билан, жами 150 млн. сўмга, оғзаки келишув асосида сотиб олганлигини ва уйни пулидан, олдиндан 2018 йилнинг сентябрь ойларида 56 млн. сўм берганлигини. Ҳозирги кунга келиб И.Жураев пулни олганлигини тан олмай келаётганлигини ва уни уйдан чиқишини талаб қилаётганлиги сабабли, берган пулини қайтариб олиб беришликни, ёки уй масаласини ҳал қилиб беришликни ҳамда И.Жураевга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан 2019 йил 26 октябрь куни тўпланган ҳужжатлар назорат тартибида ўрганилиб Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши тергов ҳаракатлари олиб боришлик учун шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБга борилган.

Шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра И.Жураев ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги боис 2019 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан тугатилган жиноят иши назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, 2020 йил
04 февраль куни жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, жиноят иши қўшимча тергов ҳаракатлари олиб боришлик учун шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБга юборилиб, жиноят иши юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан назорат ўрнатилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш