Ангорда 8 ёшли боласини икки миллионга сотаётган аёл қўлга олинди


Ангор туманида 2020 йилнинг 5 февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент вилоят бошқармаси, Ангор туман бўлими, Ангор туман Ички ишлар бўлими, Ангор туман Давлат хавфсизлик хизмати ва Ангор туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, олинган тезкор маълумотларга асосан, тезкор тадбир ўтказилди.

Мазкур ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳарида яшовчи У.М. исмли аёлнинг қарамоғидаги вояга етмаган ўғли, 2012 йилда туғилган М.М.ни фуқаро О.Б. исмли аёлга Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2.000.000 (икки миллион) сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан, 13 февраль куни У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш