Талабалар учун Туркияда таҳсил олиш бўйича грантлар эълон қилинди


Туркия Ҳукумати томонидан 2020-2021 йил учун  Халқаро талабалар ва илмий тадқиқотчиларга Туркия олий таълим муассасаларида грант асосида таҳсил олиш ва илмий тадқиқот олиб бориш имконини берувчи “Туркия грантлари” дастури эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Ушбу грантлар дастури бакалавриат, магистратура, докторантура таълим босқичлари ва илмий тадқиқот олиб бориш учун мўлжалланган.

Грантлар университетга жойлаштириш, бир йиллик турк тили курси, тиббий суғурта, бир марталик авиачипта, стипендия, ўқиш учун тўлов, маданий ва илмий дастурлар, ётоқхона билан таъминлаш кабиларни ўз ичига олади.

Стипендия миқдори бакалавр талабари учун ҳар ой 800 турк лираси (ТЛ), магистратура талабалари учун 1100 ТЛ, докторантларга 1600 ТЛ, илмий тадқиқотчилар учун 3000 ТЛ, давлат ходимлари ва илмий ходимлар учун “Туркча мулоқот дастури (KATIP)” 2000 ТЛ ни ташкил қилади.

Илмий тадқиқотчилар учун грантлар фақатгина ойлик стипендия билан чекланган. “Туркча мулоқот дастури (KATIP)” гранти ойлик стипендия, ётоқхона, авиачипта, маданий ва ижтимоий тадбирларни ўз ичига олади.

“Турия грантлари” дастурига  онлайн тарзда қуйидаги веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: www.turkiyeburslari.gov.tr

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш