Самарқандда Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили қамоққа олинди


Суд Божхона ходими С.Ш.З. (тезкор ходим исми-шарифи “Jahon.uz”га маълум)ни қамоққа олиш бўйича ажрим чиқарди.

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили лавозимида ишлаган С.Ш.З. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармасида тергов қилинмоқда.

Унга нисбатан, 16/19-1511-сонли, 74/19-23-сонли жиноят ишлари очилган бўлиб, айни мана шу жиноят ишлари доирасида унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди гумонланувчини қамоққа олиш борасида ажрим чиқарган.

“Jahon.uz” қўлга киритган маълумотга кўра, Ш.С.З. бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этганликда айбланмоқда.

У Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган “Темир Сервис Плюс” МЧЖнинг ТИР паркига бориб, у ерда гўёки тезкор тадбир ўтказилаётганлигини айтиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали кириб келиб, Республикамиз ҳудудидан Тожикистон Республикаси томон транзит тарзда ҳаракатланган, Қозоғистон Республикаси фуқароси В.Рахманенконинг бошқарувидаги Қозоғистон давлат раками В 560 OVN, тиркама рақами 9735ВС бўлган “Volvo’’-русумли юк автотранспорт воситасини парк ҳудудидан номаълум томонга ноқонуний равишда олиб чиқиб кетган.

Ана шу ноқонуний деб айтилаётган ҳаракати ортидан унга нисбатан жиноят иши очилган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда коррупцияга қарши шиддат билан курашаётгани айтилаётган Божхона қўмитаси расмий ва асосли баёнот беради деган умиддамиз!

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш