Назарбоевнинг набираси Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради


Ўз жонига қасд қилишга уринган ва Лондонда полициячига ҳужум қилгани учун бир йиллик шартли муддат ўтаган Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Қозоғистон собиқ раҳбарининг набираси ўз қарорини оиланинг босими билан изоҳлади. У «Россия ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги кенг кўламли коррупция тўғрисида” маълумотга эга эканлигини маълум қилди маълумотга эга эканлигини билдирди. Шу билан бирга, кичик Назарбоев барча тафсилотларини Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтганлигини қайд этди.

Аввалроқ Айсултан Назарбоев уни ўлдирмоқчи эканликларини айтган. Унинг сўзларига кўра, у инглиз касалхонасида эканлигини, қамоқда бўлганини ва қариндошлари билан муаммолари ҳақида сўзлаб берган.

2019 йилнинг июль ойида Лондонда Айсултан уни суиқасд қилишга ҳалал берган полициячини тишлаб олган. Қозоғистон биринчи президентининг 30 ёшли набираси шартли равишда 140 соат жамоат ишларига, жаримага ва бир неча минг фунт стерлинг миқдорида зарарни қоплашга ҳукм қилинган. Шунингдек, угиёҳвандликдан даволанишга мажбур қилинган.

Унинг отаси Раҳат Алиев 2008 йилгача Назарбоевнинг қизи билан турмуш қурган. 2015 йилда у Австрия қамоқхонасида ўлик ҳолда топилган. Қозоғистонда Алиев ҳокимиятни эгаллаб олишга ва жиноий гуруҳ тузишга тайёргарлик кўришда айбланиб, сиртдан 40 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қозоғистон икки марта Австрияга экстрадиция қилиш тўғрисида сўров юборди, аммо рад жавобини олди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш