Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони кескин ошди


13 февраль куни Хитойнинг Хубеи провинциясида коронавирус билан касалланган 242 киши вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters.

Бу бир кун ичида ушбу турдаги пневмониядан вафот этганларнинг энг кўп сони. Олдинги рекорд 10 февраль куни қайд этилган — 103 киши. Инфекциялар қайд этилганлар сони ҳам ошди - 14 840 киши. Ҳудудда янги диагностика усуллари қўлланила бошланди.

2019 йилнинг декабрь ойи охирида, Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония тарқалишини эълон қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси расмий Covid-2019 деб ном берилган коронавирусдир.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш