Прокуратура: Ҳокимлик матбуот котибига тегишли экани айтилган ёзишмалар юзасидан жиноий иш қўзғатилди


Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби М.Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмалар юзасидан тергов олди текширув ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилиши лозимлигини ҳисобга олинган ҳолда Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддалари билан жиноят иши кўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Андижон вилояти ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши юзасидан тергов Андижон вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш