Коррупцияга қарши кураш бошланди! Давлат божхона қўмитаси Раиси Муроджон Азимов соҳадаги 9 нафар раҳбарни ишдан олди



Давлат божхона қўмитаси Раиси, божхона хизмати генерал-майори Муроджон Азимов биринчилардан бошлаб тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш эълон қилди.

Коррупцияни фақатгина унга қарши кескин ва муросасиз кураш билан енгиш мумкин.

Бугун, 12 февраль куни Давлат божхона қўмитаси Раиси Муроджон Азимов Тошкент шаҳар божхона бошқармасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг  биринчи ўринбосари, 2 нафар ўринбосарлари, бошқарманинг 4 нафар бўлим бошлиқлари, 2 нафар божхона пости бошлиқлари, “Арк-булоқ” божхона пости бошлиғи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг янгиланган таркибдаги ўринбосарлари жамоага таништирилди.

Жумладан, Б.Муратов Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб, Н.Салимжонов ва Н.Усмонов бошқарма бошлиғи ўринбосарлари этиб тайинланишди.

Бошқарма бўлимларига ҳам бошлиқлар тайинланди.

Божхона соҳасида ҳам таъмагирликка муккасидан кетган ходимлар учраб турганлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Хўш, улар нима учун бундай қилмишларга қўл уради? Чунки, қонун устуворлигини ҳис қилмайди, ўзига ҳаддан ташқари бино қўяди. Бундайларга қарши кураш тизимда узлуксиз давом эттирилади.

Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати ходими Ҳусан Тангриев ўзининг Facebоok`даги саҳифаси орқали маълум қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш