Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 1113 кишига етди


Хитойнинг Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасининг хабарига кўра, материкли Хитойда аниқланган коронавирус инфекциясининг сони 44,6 мингга етди, шундан 1113 киши вафот этди, 4740 киши даво топди.

Бир кун аввал 42,6 мингдан ортиқ ҳолат тўғрисида расман хабар қилинган, улардан 1016 нафари вафот этган, 3996 соғайган ва касалхонадан чиқарилган.

Алоҳида, Гонконгда 49 та инфекция ҳолати аниқланди (улардан 1 нафари вафот этди), Макаода 10 киши (улардан 1 нафари касалхонадан чиқарилди), Тайванда 18 киши юқтирган (улардан 1 нафари тузалди).

Ҳозирги вақтда касаллар билан яқин алоқада бўлган 185 мингдан ортиқ одам кузатув остида.

Сўнгги кеча-кундуз давомида инфекциянинг 2015 та янги ҳолатлари аниқланди, 744 киши касалхонадан чиқарилди, 97 киши вафот этди, оғир аҳволда бўлган беморларнинг сони бир кунда 871 кишига кўпайди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш