ИИВ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаро жазога тортилди


Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори сафдор Ф.Абдусаматов хизмат олиб бораётган вақтида фуқаро А.Ж. “Дамас” автомашинасини “тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсири остида сабабсиз тўхтаб турганлигини кўриб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузишга уринади.

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан маъмурий баённома тузмаслигини талаб қилиб, унинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлиги, бу ҳам етмаганидек, ходимнинг эгнидаги хизмат кийимига ўрнатилган “боди камера”ни юлиб олганлиги аниқланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳайдовчи шу заҳотиёқ Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБга олиб келиниб, унга нисбатан йўл ҳаракат қоидаларининг 91 ва 7-бандлари (тўхтаб туриш ва автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариш) талабларини қўпол равишда бузганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳайдовчи ички ишлар органлари ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судига юборилди.

Самарқанд шаҳар маъмурий ишлар бўйича судининг қарорига асосан, А.Ж., МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш